22 Окт 2020

Тошкент вилояти деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги таъминланмоқда

Тошкент вилояти деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги таъминланмоқда

Худудларда Давлат ветеринария хизмати ходимлари аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришга муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда.  

Шу мақсадда вилоят, шаҳар ва туманларда жойлашган деҳқон бозорларида ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари томонидан доимий ветеринария назорати йўлга қўйилган.

Жумладан, 21 октябр куни Чирчиқ шаҳар деҳқон бозорида ветеринария мутахассислари томонидан 625 кг йирик шохли мол гўшти, 1200 кг парранда гўшти, 900 кг балиқ, 17200 дона тухум маҳсулотлари, 17500 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари кўригидан ўтказилиб, истеъмолга яроқлилиги аниқланди ҳамда савдо расталарига йўналтирилди.

Шунингдек, 0.5 кг йирик шохли мол гўшти, 9 кг парранда гўшти, 5 кг балиқ, 5 та тухум ва 36 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.

  

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати