24 Ноя 2020

Қизилтепа туманида ҳамкор ташкилотлар ходимлари иштирокида ўқув-амалий машғулотлар бошланди

Қизилтепа туманида ҳамкор ташкилотлар ходимлари иштирокида ўқув-амалий машғулотлар бошланди

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида “Фавқулодда вазиятлар, унинг олдини олиш ва бартараф этишда ҳамкор ташкилотлар ҳаракатлари” мавзусида ўқув-амалий машғулотлар олиб борилмоқда.  

Уч кун давом этадиган машғулотларда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, Санитария-эпидемиология осойишталик маркази, туман ободонлаштириш бошқармаси ва тиббиёт бўлими мутахассислари иштирок этишмоқда.  

Унда куйдирги ва қутуриш касалликларининг олдини олиш, ушбу касалликлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар содир бўлганда Давлат ветеринария хизмати ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг муҳим вазифалари бўйича кўргазмали ва амалий машқлар ўтказиляпти.

Ташкил этилган мазкур тадбир ветеринария мутахассисларининг ҳайвонлар касалликларини олдини олиш ва эпизоотик тадбирларни ўтказиш бўйича билим-кўникмаларини янада оширишга хизмат қилади.





Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати