Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиал талабалари учун амалий дарслар ташкил этилди

Қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали “Йилқичилик ва туячилик” йўналиши 3-босқич талабалари учун амалий дарслар ташкил этилди.
Бўлажак соҳа мутахассислари ўқитувчи Юсупбек Султанов бошчилигида Хўжайли туманида жойлашган “Проф бек Хўжайли” МЧЖ чорвачилик хўжалигида чорва ҳайвонларини озиқлантириш жараёнларини ўрганишди.
Ташкил этилган мазкур амалий дарслар давомида талабалар чорвачилик хўжалиги фаолияти билан яқиндан таништирилди
Шунингдек, талабалар у ерда парвариш қилинаётган чорва моллари озуқа базаси, озиқлантириш технологияси ҳамда қорамолларнинг кунлик озуқа рациони хусусида керакли маълумотларга эга бўлишди.
Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Нукус филиали Ахборот хизмати