“Ўзбекистон 24” радиоканалида махсус интервью: Соҳада лицензиялаш ва рухсат бериш хужжатларини соддалаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришда муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Шу боис ҳам тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ортиқча қоғозбозчиликка чек қўйилмоқда.
Айниқса, экспорт-импорт масаласида рухсатномалар олиш тадбиркорлар учун узоқ вақт талаб қиладиган масала эди.
Давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5409-сон Фармони ижросини таъминлаш билан ушбу масалалар ўз ечимини топмоқда.
“Ўзбекистон 24” радиоканалининг “Янгиликлар 24” дастурида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси “Давлат ветеринария назорати бошқармаси" мутахассиси Мирсаид Усмонов билан айни шу мавзуда сухбат уюштирилди.
Сухбат давомида қўмита мутахассиси соҳада қоғозбозликни камайтириш, эркинликни кенгайтириш, лицензиялаш ва рухсат бериш хужжатларини соддалаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусидаги фикрларини билдирди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати