Шуманай туманида эпизоотик барқарорликни таъминлашга қаратилган тадбирлар

Худудларда эпизоотик осойишталикни таъминлаш мақсадида ҳайвонларни турли юқумли касалликларга қарши эмлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманидаги “Бирлешик” овул фуқаролар йиғинида эпизоотияга қарши кураш тадбирлари ўтказилди.
Ўтган ҳафта давомида худуддаги 7533 бош йирик шохли, 8326 бош майда шохли мол, 180 бош от, 54 эшак ҳамда 20 бош туя куйдирги касаллигига, 5174 бош йирик шохли, 4952 бош майда шохли мол оқсил касаллигига қарши профилактик эмланди.
Шунингдек, ветеринария мутахассислари томонидан аҳоли вакиллари ўртасида ҳайвонлар касалликларига қарши кураш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати