22 Май 2024

АҲОЛИНИНГ ЭЪТИРОЗИ ТАСДИҒИНИ ТОПДИ

АҲОЛИНИНГ ЭЪТИРОЗИ ТАСДИҒИНИ ТОПДИ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги кушхонада юзага келган салбий ҳолат Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари ва вилоят ИИБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан ўрганилди.
Ўрганишлар давомида аҳолининг эътирози тасдиғини топди.
Яъни, З. Ҳабибий маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Фарҳод Ҳамрақуловга тегишли 7-сонли кушхона гўнг ва бошқа чиқиндилардан тозаланмаганлиги, ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилмаганлиги аниқланди.
Шунингдек, қушхона антисанитар ҳолатда эканлиги маълум бўлди. Мазкур камчилик ишчи гуруҳ кўрсатмасига кўра бартараф этилди.
Тадбиркорга ветеренирия мутахассислари тегишли кўрсатма бериб, ветеринария-санитария талабларияга қатъий риоя этиш мажбурий эканлиги тушунтирилди.