17 Дек 2024

Ҳамкорликдаги лойиҳалар таҳлил қилинди

Ҳамкорликдаги лойиҳалар таҳлил қилинди
Қўмита ҳузуридаги Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат марказида “Марказий Осиёда “Ягона саломатлик” ёндашувидан фойдаланган ҳолда пандемияга қарши курашиш” мавзусида озиқ-овқат хавфсизлиги таҳлилларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.
      Унда Халқаро озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва қўмита ўртасидаги ҳамкорлик лойиҳалари таҳлил қилинди.
      Шунингдек, семинар давомида озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида фаолият юритаётган ўттизга яқин мутахассиснинг малакаси оширилди.