17 Июн 2022

Андижонда эпизоотик барқарорликни таъминлаш тадбирлари ўтказилмоқда

Андижонда эпизоотик барқарорликни таъминлаш тадбирлари ўтказилмоқда
Андижон вилоятида аҳоли хонадонларига тарқатилган паррандаларга ветеринария хизмати кўрсатиш, ҳайвонларни юқумли касалликларига қарши эмлаш тадбирларини гуруҳ усулида ўтказиш бўйича амалий ишлар қилинмоқда.

Жумладан, вилоятнинг Шаҳрихон тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан ташкил этилган эмлаш ишлари хонадонларда эпизоотик тартибда ўтказилмоқда.

Шунингдек,  аҳоли орасида ҳайвон касалликларини олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, эслатма материаллар тарқатилмоқда.