28 Мар 2024

Қашқадарёда "Долзарб   90 кунлик" тадбирларида амалга оширилган ишлар мониторинг қилинди

Қашқадарёда "Долзарб   90 кунлик" тадбирларида амалга оширилган ишлар мониторинг қилинди

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 9 январдаги 02/16-13-сонли кўрсатмаси асосида Эпизотияга карши профилактик тадбирларини уюшқоқлик билан амалга ошириш мақсадида ҳудудларда профилактик талбирлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилоятнинг Кўкдала ва Чироқчи туманлари ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари ва ҳудудий ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази мутахассислари жалб қилиниб 2024 йил 20 январдан баҳорги профилактик тадбирлар бўйича эълон қилинган "Долзарб   90 кунлик" тадбирларни самарали ва сифатли ўтказиш учун  соҳада фаолият олиб бораётган барча тизим ташкилотлари жалб этилган ҳолда тадбир ўтказилди. Баҳорги профилактик тадбирларни ўтказиш бўйича эмлаш графиклари, бириктирилган масъул ходимлар ва ryруҳларни янгидан ишлаб чиқилиб тасдиқланди. Шу ишларни жойида  бошқарма бошлиғи Ш. Эшматов томонидан муҳокамаси ўтказилиб,  амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато-камчиликлари учун тегишли раҳбар мутахассисларга кўрсатма ва топшириқлар берилмоқда.