19 Мар 2024

Ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олиш тартиби мавзусида семинар ўтказилди

Ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олиш тартиби мавзусида семинар ўтказилди
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида «Қишлоқ хўжалик  ҳайвонларини идентификация қилиш ва рўйхатга олиш тартиби» мавзусида семинар ўтказилди.
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Р.Турганбаев семинарни кириш сўзи билан очиб бериб, сўнгги йилларда мамлакатимизда ветеринария ва чорвачилик соҳасини жадал ривожлантириш ҳамда соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг назарий билимларини янада мустаҳкамлаб боришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, республикамиз туманларидаги фермер хўжаликларида фаолият юритаётган ветеринар ходимлар учун такшил этилаётган ушбу семинарнинг мақсадига алоҳида тўхталиб ўтди.

Дастлаб, семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29-декабрда қабул қилинган 701-сон «Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимининг тартиб-таомиллари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги қарорининг мазмуни ва моҳиятини тушунтирилди. Маърузачилар «Зооинженерия» кафедрасининг ассистент-ўқитувчилари Р.Айтжанов, А.Наметовлар томонидан ҳайвонларни идентификация қилишнинг мақсади ва натижалари, ВИС-ҲАМСА тизими орқали маълумотлар  алмашинуви, ҳайвонларни идентификация қилишнинг озиқ-овқат хавфсизлигидаги ўрни ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Тингловчиларга ҳайвонларни идентификация қилишнинг атрибутлари, биркани ўрнатишда асосан нималардан фойдаланилиши тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди. Семинар давомида иштирокчиларда мавзу юзасидан батафсил тушунчалар ҳосил бўлди. Республикамиз туманларидаги фермер хўжаликларида фаолият юритаётган ветеринар ходимлар учун ташкил этилаётган ушбу семинар 2 кун давомида олиб борилади.