3 Июл 2024

БАЛИҚЧИЛИКДА ЭРОН ТАЖРИБАСИ ҚЎЛЛАНИЛАДИ

БАЛИҚЧИЛИКДА ЭРОН ТАЖРИБАСИ ҚЎЛЛАНИЛАДИ
Давлатимиз раҳбари шу йилнинг февраль ойида Андижонга ташрифи чоғида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобиловга вилоятда балиқ етиштиришни интенсивлаштириш, маҳсулдорликни ошириш ва бу борада илғор технологиялар ҳамда чет эл тажрибасидан кенг кўламда фойдаланиш хусусида топшириқ берган эди.

Топшириққа мувофиқ хориж тажрибасини ўрганиш, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, кичик сув ҳавзаларда катта миқдорда балиқ етиштириш усулларини ўрганиш мақсадида қўмита мутасаддилари ва балиқчилик тармоғи мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Эрон ислом республикасида бўлиб қайтди.
Ташриф чоғида Эроннинг “Beyza ғeed мiil” корхонасида бойитилган ем ишлаб чиқариш жараёни ўрганилди.
Шунингдек, балиқ вакциналарини тайёрлаш, ем сифати бўйича лабаратория текширувлари ўтказиш ҳамда транспорт-логистика тармоғи бўйича тажрибалар билан танишилди.
Бу ердаги нарх бошқа бозорларга нисбатан йигирма фоиз арзонлиги инобатга олиниб, ўзаро савдо-сотиқ бўйича ҳамкорлик қилишга келишилди.
Олди-сотди ҳажмини ошириш бўйича аниқ режа ишлаб чиқилди.
Ташриф давомида Улуғнор туманида ташкил этилган, анйи дамда сув тақчиллиги сабаб ишламай турган интенсив кўлда Таиланд тажрибаси асосида балиқ етиштиришни тиклашда эронлик ҳамкорлар жалб қилиниши бўйича битим тузилди.