3 Авг 2022

Билим ва кўникмалар оширилмоқда

Билим ва кўникмалар оширилмоқда
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати Карантин тадбирларини таъминлаш бўлими ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун Самарқанд давлат ветеринария медицинаси чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳузуридаги кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида ўқув курслари ташкил этилди.

Ушбу тадбирда “Ветеринария санитария назорати” модули бўйича тасдиқланган ўқув дастурига биноан, юқумли касалликлар аниқланганда карантин еълон қилиш ва уни бекор қилиш тадбирлари ҳамда ветеринария-санитария назоратини ташкил қилиш, назорат остидаги юкларни ташишда тегишли гувоҳномаларни расмийлаштириш малалари ўрин олди.

Шунингдек, семинарда чорвачилик ва озиқ-овқат маҳсулотларини ветеринария-санитария нормалари талаблари жиҳатдан баҳолаш ва уларнинг одам организмига таъсири, юқумли касалликларни фарқлаш бўйича тингловчиларнинг билим ва кўникмалари оширилилиши кераклиги айтиб ўтилди.