26 Июл 2023
Бугунги кунда Қўмита тасарруфида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ва унинг Нукус ва Тошкент филиаллари фаолият юритиб келмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 31 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-187-сон қарорига асосан Университет ветеринария медицинаси, ветеринария ва санитария экспертизаси, ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари, ветеринария фармацевтикаси, зооинженерия, ветеринария биотехнологияси, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси йўналишларида кадрлар тайёрловчи таянч давлат олий таълим муассасаси этиб белгиланган.
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида 2022-2023 ўқув йилида 706 нафар талаба бакалавриат босқичини ва 135 нафар талаба магистратура босқичини тамомлади. Университетнинг Тошкент филиалини эса, жорий йилда жами 60 нафар илк магистр битириб, магистр академик даражасига эга бўлишди. Нукус филиалида эса, 75 нафар талаба бакалавриат босқичини тамомлади.
Талабалар ўз касбига садоқат билан хизмат қилиши тўғрисида “қасамёд” қабул қилишди.
БИТИРУВЧИЛАРИГА ДИПЛОМ ТОПШИРИЛДИ