13 Июл 2023

Бухорода паррандачилик фирмаси ходимларига гўшт ишлаб чиқариш фаолияти бўйича тавсия ва тушунтиришлар берилди

Бухорода паррандачилик фирмаси ходимларига гўшт ишлаб чиқариш фаолияти бўйича тавсия ва тушунтиришлар берилди
Ҳозирги кунда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда сифатли ва арзон чорвачилик маҳсулотлари етиштириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.  

Шу мақсадда худудларда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш ва чорва маҳсулотларини етиштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.      

Жумладан,  Бухоро вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш мутахассислари  Бухоро туман “Чорбакр барака Мухаммад Нурислом” масъулияти чекланган жамиятида  қилинаётган ишларни кўриб,  Бройлер йуналишидаги паррандачилик гўшт ишлаб чиқариш фаолияти бўйича тавсия ва тушунтиришлар беришди.