10 Май 2024

Чорвачилик соҳасини ривожлантиришга Ислом тараққиёт банкининг 150 млн. АҚШ доллари маблағи жалб қилинада

Чорвачилик соҳасини ривожлантиришга Ислом тараққиёт банкининг 150 млн. АҚШ доллари маблағи жалб қилинада
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Джаббаров  Ислом тараққиёт банки вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ветеринария ва чорвачилик соҳасида икки томонлама амалий ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда чорвачилик соҳасини ривожлантириш учун Ислом тараққиёт банкининг 150 млн. АҚШ доллари маблағини жалб қилиш бўйича масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, мазкур банкнинг вакиллари томонидан ўтказилган баҳолаш миссиясининг дастлабки  хулосалари тингланди.