19 Сен 2022

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти «Innoweek-2022» инновацион ғоялар кўргазмасида

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти «Innoweek-2022» инновацион ғоялар кўргазмасида
Тошкентда 15-16 сентябръ кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан «Innoweek-2022» инновацион ғоялар кўргазмаси ташкил этилди.

Унда Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳам фаол иштирок этди.

Ушбу кўргазмада Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти олимлари ва таянч докторантлари ўзларининг илмий ишланма ва инновацион маҳсулотлари билан қатнашдилар.

Кўргазмада Тошкент вилоятидаги барча Олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари иштирок этишди. Улар орасида фақат иккита, яъни Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Тошкент давлат аграр университети кейинги ойда бўладиган Республика кўргазмасига йўлланмани қўлга киритишди ва эсталик совға, сертификатлар билан тақдирланишди.