22 Июл 2024

Эмбрион трансплантацияси-наслчилик соҳасидаги янги босқич

Эмбрион трансплантацияси-наслчилик соҳасидаги янги босқич
Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти 2018-йилдан бошлаб Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги KOPIA маркази билан ҳамкорликда чорвачилик соҳасида амалий лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, 2021-йилдан бошлаб Ўзбекистонда қорамолчилик наслчилик ва селекция ишларини такомиллаштариш борасида бир қанча салмоқли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 2023-йилда АҚШ ва Жанубий Кореядан Голштин зотли юқори маҳсулдор сигирлардан олинган эмбрионлар олиб келиниб, 3 та қорамолчилик фермер хўжаликларида трансплантация амалиёти бажарилди.
Эмбрион трансплантацияси Ўзбекистон чорвачилигида муҳим янгиликлардан бўлди. Ушбу жараёнга соҳадаги мутахасислар ва чорвадорлар улкан қизиқиш билдирибгина қолмасдан KOPIA маркази билан ташкиллаштирилган семинарларда фаол иштирок этдилар.
Эмбрион трансплантацияси амалга оширилган сигирларнинг 50% қисмида ижобий натижага эришилди.
Бугунги кунда эмбрион трансплантацияси амалга оширилган сигирлардан Тошкенет вилояти Чиноз туманидаги “Дил Гиё Файз Барака” фермер хўжалигида 1 та ҳамда Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани “Ким Пен Хва” фермер хўжалигида  3 та соғлом бузоқлар олинди.
Эмбрин трансплантацияси амалиёти Ўзбекистон чорвачилигида наслчилик ишларини жадаллаштиришга ва юқори махсулдор сигирларнинг подаларини яратишга ҳамда генетикасини яхшилашга хизмат қилади.