27 Мар 2024
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида жойлашган марказий кўп тармоқли поликлиникада “Аҳоли ўртасида Қрим-Конго геморрагик иситмаси касаллиги тарқалишининг олдини олишда Фавқулодда вазиятлар Давлат тизими хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда туман фавқулодда вазиятлар бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими тегишли мутахассислари иштирок этди.
Ўқув машқини ўтказишдан мақсади одамлар орасида ўта хавфли юқумли Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар ўчоғини бартараф этиш бўйича тадбирларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва самарали амалга ошириш бўйича билим ва кўникмаларини ҳосил қилиш, ҳамкорликни такомиллаштириш, касалликка қарши курашишга масъул хизматларнинг соҳавий тайёргарлигини оширишдан иборатдир.
Тадбир давомида қатнашчиларга Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигининг келиб чиқиш сабаблари ва унунг олдини олиш борасида тушунча ва тавсиялар берилди.
Эпизоотик барқарорликни таъминлаш мавзусига доир семинар ўтказилди