4 Апр 2024
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимида фаолият юритган фахрийлар доимо эъзозланиб келинади. Ветеринария соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган жумладан, 1971-1993 йилларда яъни 22 йил давомида Давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари (олдинги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ветеринария бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари) лавозимида фаолият юритган Голованов Владимир Ивановичнинг муборак 90 ёшлик юбилейи кенг нишонланди.
Владимир Иванович 1934 йил, 2 апрелда таваллуд топган. Мутахассислиги бўйича ветеринария врачи, биология фанлари номзоди. Унинг мамлакатимизда ветеринар осойишталикни жумладан, эпизоотологик барқарорликни таъминлашдаги хизматлари тақсинга лойиқдир. Владимир Ивановични юбилейи билан қутлаш учун ташриф буюрганлар у билан бир сафда фаолият юритган фахрийлар унинг фаолият юритган даврдаги оғир вазиятлардан қатъий назар шижоат билан фаолият юритганлигини чуқур ҳурмат билан эслашди.
Кекса фахрийлар билан “уч авлод учрашувлари”ни ўтказиш ёш кадрларнинг ўз касбига бўлган садоқатларини мустаҳкамлашда, ўтган давр билан ҳозирги замон ветеринария хизматидаги имкониятларни қиёслаш ва қадрлашда дастурул амал бўлиб хизмат қилади
Маълумот учун: Голованов Владимир Иванович - мамлакатимизда ветеринария соҳасидаги хизматларини эътироф этган ҳолда ўтган йили Қўмита раисининг буйруғига асосан “Ўзбекистон ветеринария фидоийси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Фахрийлар доим эъзозда