21 Дек 2022
Жорий йилнинг 16-19-декабрь кунлари Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида “Ўзбек Жанг Санъати” спорт тури бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Қувонарлиси, ушбу мусобақада Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг 2-босқич талабаси Серимбетова Камилабану 3-ўринни эгаллаб бронза медалини қўлга киритди.
Осиё чемпионатида муносиб иштирок этиб, фаҳрли ўринни олишга муввафақ бўлган талабамизни Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Е.Сейтмуратов, тьютори Ж.Мамбетниязов ҳамда бир гуруҳ талаба-ёшлар қаҳрамонимизнинг ота-онаси билан биргаликда Нукус шаҳри марказидаги “Манеж” спорт комплекси ёнида тантанали кутиб олишди.
Филиал талабаси бронза медалини қўлга киритди