27 Мар 2024
Азалдан халқимизга руҳий-маънавий қувват бериб келган, барча бирдек интиқлик билан кутиб, катта шодиёна ила қарши оладиган, кўнглимиз гавҳари Наврўз айёмининг байрамона кайфияти ҳали ҳам юртимиз бўйлаб кезиб юрибди. Жумладан, бугун Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида "Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз" шиори остида байрам кечаси юқори савияда ташкил этилди. Дастлаб, тадбир доирасида миллий таомлар кўргазмаси ташкил этилиб, дастурхонга миллий таомлар тортилди.
Ташриф буюрган меҳмонлар ноз-неъматларни татиб кўриб, баҳо беришди. Талаба-ёшлар ўртасида миллий ўйинлар бўйича мусобақа ўтказилди. Тадбирнинг кириш қисмида филиал директори А.Эсимбетов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Б.Отемуратовлар сўзга чиқиб, байрам муносабати билан йиғилганларни самимий табриклаб, халқимизнинг беғубор орзу-умидлари, эзгу истаклари, ҳис-туйғуларини тараннум этадиган ушбу улуғ айёмни муносиб тарзда нишонлаш анъанага айланганганлиги, Наврўз ёшларни дўстлик, инсонийлик, меҳир-мурувватли бўлиш каби эзгу фазилатларга эга бўлишга чорлайдиган байрам эканлиги ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Байрам кечаси филиалнинг таниқли «Қарекенше онлине» жамоаси томонидан тайёрланган қизиқарли консерт дастури билан давом этди. Урф-одат ва анъаналаримизни акс этган чиқишлар, миллий либослар кўргазмаси, бахши ва жировлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага бирдек хушкайфият бағишлади. Айниқса, ўзбек, қозоқ ва қорақалпоқ халқларининг урф-одатлари асосида келин саломнинг жонли ижрода қўйиб берилиши йиғилганларнинг олқишига сазовар бўлди. Филиалда Наврўз байрами ажойиб шодиёна билан муносиб тарзда нишонланди.
Филиалда Наврўз шодиёналари муносиб нишонланди