18 Июл 2023
Гапни мақоладаги “Бозордаги “ветлаборатория”лар борасида айтиш мумкинки, уларнинг аксари кўзбўямачилик учун ишлашади” деган жумладан бошласак.
Муаллиф бу ўринда бозорда фаолият юритаётган ветеринария-санитария экспертизаси лабараторияси ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмай туриб, хаёлига келган ўйни мақолада дарж этади.
Ҳолбуки, бозордаги ветеринария-санитария экспертизаси лабораториясида кеч соат 23-00 дан кундузи 18-00 гача 10 нафар ветврач, 12 нафар ветлаборант икки смена иш олиб боради. Иш жараёнида барча гўшт ва гўшт маҳсулоти, сут ва сут маҳсулоти, ўсимлик, озиқ-овқат маҳсулотлари “Ветеринария тўғрисида”ги қонун ва қонуности ҳужжатлар асосида ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилади. Лаборатория таҳлиллари натижаси асосида сотишга рухсат берилади.
Масалан, жорий йилнинг биринчи ярмида 3391 тонна гўшт ва гўшт маҳсулоти келтирилган. Барчаси ветеринария-санитария экпертизасидан ўтказилган. Текширилган гўшт ва гўшт маҳсулотидан 402 ҳолатда 5051 кг гўшт ветеринария-санитария экспертизаси натижасига кўра, истеъмолга яроқсиз деб топилиб сотувга қўйилмаган.
Ўрнатилган тартибда утилизация қилинган.
Мақолада айтилган калла-поча бозори таъмирталаблиги туфайли расман фаолият юритмайди. Таъмирлаш давом этаётганлиги сабабли, бозор ёнидаги хусусий автотураргоҳда ноқонуний сотув ҳолати кузатилади.
Дарвоқе, эхинококкозга тўхталсак. Муаллиф бу ҳақда нотўғри маълумот берган. Ҳақиқатда ҳам эхинококкоз тухуми ташқи муҳитда жуда барқарор. Лекин муаллиф таъкидлаганидек, 20 йил эмас, тупроқ юзасида +10, +26°С ҳароратда тахминан бир ой, -1°дан +1°C гача бўлган ҳароратда 4 ойдан кўпроқ вақт яшовчанлигини сақлаб қолади.
Ҳарорат +60°С дан +100°С га кўтарилганида 20 сонияда ўлади.
Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш қўмитаси
Ахборот хизмати
“Ishonch.uz” да чоп этилган “Чорсу” даги сифатсиз гўшт бозори...” сарлавҳали мақола тафсилоти ўрганилди