8 Май 2024

Хотира – абадий, қадр – муқаддас

Хотира – абадий, қадр – муқаддас
Хотира ва қадрлаш – халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидан биридир. Эл-юртининг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғидадир.

Ана шундай мардлик ва жасорат намунасини корсатганларга, жанг майдонларида жонини фидо қилган боболаримиз, сабр-бардош билан катта қийинчиликларни енгиб ўтган момоларимизни шарафлаш, хотирасини абадийлаштириш, уларга ғамхўрлик ва этибор кўрсатиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур манога эгадир. Ушбу кунда барча боболаримиз ҳам мотабар бувиларимизни хамда ўз ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган ва бу аёвсиз жангу жадалда қаҳрамонларча ҳалок бўлганлар хотирасини биз ёшлар асло унутмаймиз ва унутмаслигимиз керак.

Шу муносабати билан Самарқанд давлат ветеринария медицинаси чорвачилик биотехнологиялар университети Зооинженерия факултети тюторлари бошчилигида бир гуруҳ талабалар Самарқанд шаҳридаги хотира майдонига ташриф буюришди. Ташриф давомида талабалар Иккинчи жаҳон урушида 152 мингдан кўпроқ самарқандликлар иштирок этган. Уларнинг 73 минг нафарига она-юртига қайтиб келиш насиб этмади. Самарқанд шаҳридаги Хотира майдонида 48 минг 500 нафардан ортиқ шаҳид кетганларнинг номлари битилганлиги ҳақида маълумотларга эга бўлишди.