2 Июн 2022

Хонадонларга тарқатилаётган паррандалар ветеринария назоратида

Хонадонларга тарқатилаётган паррандалар ветеринария назоратида
Мамлакатимизда паррандачиликни ривожлантириш орқали аҳолини парранда гўшт ва тухум маҳсулотлари билан мунтазам таьминлашга катта эътибор қаратилиб, аҳолига хонадонларида парранда боқишни ташкил этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Андижон вилоятида ҳам ахоли хонадонларига паррандалар  парваришлаш учун етказиб берилмоқда. Аҳолига тарқатилган паррандаларни ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари клиник кўрикдан ўтказиб, ҳолати ўрганилмоқда.

Шунингдек, мутахассислар паррандаларни сақлаш, боқиш ва озиқлантириш жараёнларини кўздан кечириб, уй эгаларига паррандаларда учрайдиган касалликлар бўйича ўзларининг тушунчаларини бериб боришмоқда.