30 Янв 2023
Хоразм вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида "Соҳада коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш" мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Унда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи К.Кариев бошчилидаги ишчи гуруҳ ҳамда Хоразм вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳодимлари, туман ва шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими раҳбар ва мутахассислари иштирок этди.
Семинар давомида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бугунги замон талабига айланган муҳим омиллардан эканини қайд этиб ўтилди.
Шу билан бирга соҳа мутахассислари тизимда ҳар бир ходим виждонан фаолият олиб бориши, иш жараёнида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик лозимлигига урғу бераркан, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва бу иллатга қарши мардонавор курашиш кераклигини алоҳида таъкидлади.
Хоразмда коррупцияни олдини олишга қаратилган семинар ташкил этилди