3 Апр 2024
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар универистетининг Тошкент филиалида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан Коррупцияга қарши курашишда долзарб масалалар юзасидан семинар ўтказилди.
Семинарни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш, ички назорат бўлими бошлиғи Кариев Комилжон Исраилович ҳамда мазкур бўлим бош мутахассиси Қамбаров Азмиддин олиб бордилар.
Семинарни Филиал директори Турсагатов Жаҳонгир Маматович даставвал Филиалга ташриф буюрган меҳмонларга миннатдорчилик билдирган ҳолда кириш сўзи билан очиб берди.
Семинар давомида Филиал профессор-ўқитувчилари ва ходимлари орасида коррупцияга қарши курашиш борасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини кучайтириш, ишга қабул қилиш ва сессия жараёнларини шаффофлик билан амалга ошириш, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш борасида Филиал имиджини кўтариб бориш учун Адлия вазирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб, ўқув-семинарларини ўтказиб бориш масалалар муҳокама қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш масаласида семинар ўтказилди