20 Мар 2024
Наманган вилояти Мингбулоқ тумани "Қўғоликўл" маҳалласи "Тегирмон" кўчасида яшовчи Набиев Дилшодбек 700 та ғоз парваришлаб мўмайгина даромадга эга бўлмоқда.
Бундан 5 йил аввал ушбу фаолиятни атига 3 бош ғоз билан бошлаган йигит бугун кунига 150 та тухум олиб, донасини 12 минг сўмдан сотяпти. Энг асосийси, харидорлар тухумни уйидан кўтарасига олиб кетишади. Ғоз гўшти ҳам харидоргир.
"Ғоз ажойиб парранда экан. Парвариш учун кунига икки юз эллик, учюз минг сўм ҳаражат, бир ярим, бир миллион етти юз минг сўм даромад бор",-дейди у.
Вилоятнинг тегишли мутахассиалари ёш тадбиркорнинг келгуси режалари билан танишди. Уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларида бу каби тажрибаларни оммалаштириш лозимлигини таъкидлади.
Кунига икки юз эллик, уч юз минг сўм ҳаражат, бир ярим, бир миллион етти юз минг сўм даромад бор,-дейди мингбулоқлик тадбиркор