15 Авг 2024

Куйдирги касаллигига қарши семинар ўтказилди

Куйдирги касаллигига қарши семинар ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари томонидан  Тўрткўл туманида “Куйдирги каасаллигини табиий ўчоқларидан келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олишда фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизим хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Тадбирда куйдирги касаллигига қарши курашда амалга оширилаётган тадбирлар, мутасадди хизматларнинг белгиланган вазифаларни бажаришга шайлиги, эпидемиологик вазият, куйдирги касаллигини олдини олишда махсус асбоб-анжомлар ва ҳимоя воситаларидан фойдаланиш кўникмаларини ошириш ҳамда тегишли хизматлар билан ҳамкорлик ва ахборот алмашинувининг йўлга қўйилганлиги тўғрисида маърузалар тингланди.