1 Авг 2022

Майда шохли моллар наслини яхшилашга доир семинар бўлиб ўтди

Майда шохли моллар наслини яхшилашга доир семинар бўлиб ўтди
Навоий вилояти Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказининг серология бўлимида семинар бўлиб ўтди.

Семинар “Қўчқорларни юқумли эпидидимитга текшириш” мавзусида бўлиб, унда  ёш мутахассисларга аглютинация реакцияси, комплементни боғлаш реакцияси, комплементни узоқ боғлаш реакцияси хусусида батафсил маълумот берилди. Амалий машғулотлар олиб борилди.

Шунингдек, куйиш тартиби, реакцияларда куйиш учун талаб этиладиган диагностикум ва жиҳозлар тўғрисида тушунчалар берилди.