22 Апр 2024
Жорий йилнинг 19-апрел куни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида битирувчи курс талабаларининг ижтимоий шароитини яхшилаш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ушбу тадбирда филил раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосар Қ.Пирназаров, Қозоғистон миллий аграр тадқиқот университетининг профессори А.Мавлонов, профессор-ўқитувчилар ҳамда битирувчи курс талаба ёшлари қатнашди.
Филиал директори, профессор Адилбай Эсимбетов тадбирни кириш сўзи билан очиб берди. Унда сўзга чиққанлар, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг порлоқ келажагига, уларнинг ҳунар ўрганиб, етук билимли бўлишига, давлат раҳбари даражасида эътибор қаратилиб, ёшларни иш билан таъминлаш борасидаги ишлар янада кенгайиб, имкониятлар яратиб берилаётганлиги ҳақида гапириб ўтишди. Ташкил этилган ярмаркада 40 дан ошиқ иш берувчи корхона ва ташкилот вакиллари ўзларидаги бўш иш ўринларини билан иштирок этишди.
Тадбир давомида ташриф буюрган иш берувчилар битирувчи босқич талабалари билан яқиндан мулоқот олиб боришди. Олиб борилган суҳбат давомида иш берувчилар ва талабалар ўртасида 87 та меҳнат шартномаси имзолашга эришилди. Маълумот ўрнида, жорий ўқув йилида 5 та таълим йўналиши бўйича жами 360 нафар талаба ўқишни битиради. Албатта, уларнинг ҳар бири катта ҳаётга тўғри йўналтирилиб, иш билан таъминланиши борасида ғамхўрлик кўрсатилиб, бу борада амалий ишлар олиб борилмоқда.
Тадбир доирасида талабаларга бўш иш ўринларига йўлланмалар берилиб, иш берувчилар томонидан уларга тегишли тавсиялар бериб ўтилди. Келгусида талабалар бандлигини таъминлашга янада яқиндан кўмак бериш юзасидан фикр алмашилди.
Меҳнат ярмаркасида талабалар иш билан таъминланди