23 Май 2024

Мутахассислар Туркия тажрибасини ўрганмоқда

Мутахассислар Туркия тажрибасини ўрганмоқда
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Ветеренария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати илмий маркази мутахассислари Туркия республикасининг Ветеринария назорати марказий илмий-тадқиқот институти дирекциясида тажриба алмашмоқда.
Яъни, допинг ва генетик тестлар ҳақида маълумот тўплаш, идентификация тизими, ҳайвон касалликларини кузатиш ва намуна олиш, вакцина ишлаб чиқариш ва гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича илмий-амалий семинарларда иштирок этмоқда.
Шунингдек, Туркия Миллий озиқ-овқат назорати дирекцияси ҳамда Алум институтида вакцина ишлаб чиқариш ва вакцина сифатини назорат қилиш бўйича малака оширмоқда.