7 Окт 2024

Мутахассисларни малакасини ошириш мақсадида семинар тренинги ўтказилмоқда

Мутахассисларни малакасини ошириш мақсадида семинар тренинги ўтказилмоқда
Мамлакатимизда замонавий усулларини кенг жорий этиш, бу орқали қўшилган қиймат занжирини яратиш, кооперация муносабатларини ривожлантириш, чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мазкур соҳада замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланилмоқда.

Жумладан, Германия Федератив Республикаси Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги федерал вазирлиги билан ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Қўмита ўртасида “Иқлимга мослаштирилган чорва озуқасини етиштириш” лойиҳаси бўйича халқаро экспертлар жалб қилинган.

Мазкур лойиҳа доирасида ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кўзатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича республикада ҳайвонларни идентификация қилиш ишларига жалб этиладиган мутахассисларни малакасини ошириш мақсадида семинар тренинги Қашқадарё вилоятида ўтказилмоқда.

Ушбу семинар, тренингида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятидан мутахассислар ҳамда чорвачиликка ихтисослашган хўжаликлари иштирок этишмоқда.