23 Авг 2023
Янги Наманган туманининг "Тинчлик" маҳалласида яшовчи Рустамжон Ибрагимов 12 йилдан бери зотдор қўй боқади, ҳозирда хонадонда 40 дан ортиқ хисори, эдлбай каби гўштдор қўйлар кўпайтирилмоқда. Тез етилувчан ушбу зотдор жониворлар 150 килогача тирик вазнга эга.
Тадбиркор қўйларнинг гўнгидан ҳам самарали фойдаланади, хонадонида ташкил этилган иссиқхона шу минерал ўғит ҳисобига иситилади, бундан ташқари биогомусга айлантирилиб, қўшимча даромад қилинмоқда.
Мўжазгина иссиқхонада эса лимон, бодиринг, памидор, узум етиштирилади. Ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланаётган хонадон эгаси мол, товуқ, қуён ҳам боқади. Томорқада олма, ўрик, шафтоли каби мевали дарахтлар ҳам бор. Бир сўз билан айтганда, ушбу хонадонни ихчамгина кўп тармоқли фермер хўжалигига қиёслаш мумкин.
Наманганда гўштдор қўйлар кўпайтирилмоқда