21 Авг 2023

Наманганда куйдирги касаллиги мавзусида семинарлар ташкил қилинмоқда

Наманганда   куйдирги касаллиги мавзусида семинарлар ташкил қилинмоқда
Наманган вилояти  Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ўқув-амалий семинарлар ташкил қилинмоқда.

Жумладан, Норин туманида  “Ўта хавфли юқумли куйдирги касаллигининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш” мавзусида махсус-тактик  ўқув машқи ўтказилди.

Унда Давлат ветеринария хизмати, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда ҳайвонлар касалликлари, хусусан куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир давомида куйдирги касаллиги пайдо бўлганда унга қарши кураш ва олдини олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар ходимлари томонидан амалга ошириладиган муҳим чора-тадбирлар юзасидан махсус-тактик ўқув машғулотлари олиб борилди.