20 Апр 2024

Наслли эчкичилик кластерини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда

Наслли эчкичилик кластерини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда
Жорий йилнинг март ойида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи чоғида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобиловга вилоятнинг Поп туманида наслли эчкичиликни  ривожлантириш топшириғи берилган эди.

Топшириққа мувофиқ, Наманган вилоятининг Поп туманида Ангор зотли жун йўналишидаги наслли эчкичилик кластерини ташкил қилиш, ҳамда ушбу эчки зотларини Ўзбекистонда кўпайтириб, аҳоли хонадонларида "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида етказиб бериб, аҳолини даромадини кўпайтиришга қаратилган лойиҳани амалга ошириш бўйича Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Туркиянинг Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири ўринбосари А. Гюмен билан музокаралар олиб бормоқда.

Музокаралар давом этмоқда.