21 Авг 2023

Навоийда ўқув-амалий семинарлар ташкил қилинмоқда

Навоий вилояти  Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ўқув-амалий семинарлар ташкил қилинмоқда.

Жумладан, Зарафшон   шахрида  “Куйдирги касаллигини келиб чиқиши ва тарқалишини олдини  олиш” мавзусида махсус-тактик  ўқув машқи ўтказилди.

Унда Давлат ветеринария хизмати, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда ҳайвонлар касалликлари, хусусан куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир давомида куйдирги касаллиги пайдо бўлганда унга қарши кураш ва олдини олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар ходимлари томонидан амалга ошириладиган муҳим чора-тадбирлар юзасидан махсус-тактик ўқув машғулотлари олиб борилди.