25 Июн 2024

Олий даражадаги Ўзбекистон-Мўғулистон музокараларида ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик имзоланди

Олий даражадаги Ўзбекистон-Мўғулистон музокараларида ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик имзоланди
Мўғилистон президентининг олий даражадаги ташрифи чоғида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов ва Мўғулистон ҳукуматининг Ижрочи агентлиги Ветеринария хизмати бош бошқармаси бошлиғи А.Нарантуя билан ветеринария ва чорвачилик тармоқлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди.
Жумладан Муғулистоннинг йирик импортер корхоналаридан бўлган “Люкссолюшн” ва “GOLS” LLC  компаниялари  билан дастлабки босқичда икки млн. АҚШ долларидан ортиқ паррандачилик маҳсулотларини (истеъмол тухуми ва парранда гўшти) Ўзбекистондан Муғулистонга экспорт қилиш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистонда фаолият юритувчи “ENTER  ENGINEERING” корхонаси ўз эҳтиёжлари учун Муғулистондан икки минг тоннага яқин қора мол ва қўй гўштини импорт қилиши юзасидан “METAGRO” ва “ГАНТИХ МАХ” компаниялари билан келишувга эришди .