8 Фев 2023
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган “Тошкент отчопари” акциядорлик жамиятига тегишли отхонада содир бўлган воқеалар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари томонидан батафсил ўрганилди.
Ўрганишлар давомида мазкур отхона ветеринария санитария кўригидан ўтказилди.
Маълум бўлишича, “Тошкент отчопари” акциядорлик жамияти отхонасининг воқеа содир бўлган учта бўлмаси фуқаро Қодир Содиқовга ижарага берилган ва у бу ерда 14 бош от сақлаган. Отларга ёлланма ветеринария хизмати кўрсатилмаган. Етарли ва зарурий озуқа жамғарилмаган. Нотўғри озиқлантириш натижасида 2 бош оти нобуд бўлган, қолганлари ўта озғин ҳолатга келиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, “Тошкент отчопари” акциядорлик жамиятида Ички ишлар вазирлигининг 60 бош, Миллий гвардиянинг 18 бош, фуқароларга тегишли 72 бош, жами 150 бош от сақланади. Мазкур отлар ветеринария хизмати томонидан куйдирги касаллигига қарши эмланган. Бруцеллёз касаллигига қон намуналари, гельминтларга қарши ахлат намунаси олиниб, диагностик текшириш учун Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига топширилган ва диагностик текширувдан ўтказиллган.
Текширувлар натижасида отларда юқумли ва хавфли касалликлар аниқланмаган.
#Муносабат #от #Отчопар #ветеринария
Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш қўмитаси
Ахборот хизмати
Ипподромдаги отлар озуқа етишмаслигидан нобуд бўлган