14 Июн 2024

ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ургут туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида “Ургут садоси” газетаси мухбирлари иштирокида пресс-тур бўлиб ўтди.

Ветеринар осойишталикни таъминлаш, ҳайвонлар юқумли касалликларини эрта аниқлаш, уларга ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олишга доир профилактика ишлар юзасидан ўтказилган пресс-тур доирасида журналистлар Ургут туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази биносидаги лабараторияда олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишишди.

Маълумотларга қараганда, жорий йилнинг шу давригача ҳайвонлардан инсонларга юқадиган ўта хавфли касалликлардан бири бўлган бруцеллёз касаллигига серологик текшириш мақсадида 27216 бош қорамол ва 4326 бош қўй-эчкилардан қон олиб текширилган.

Ҳудудий ветеринария участка мудирлари томонидан бугунги кунга қадар 155896 бош қорамол, 21416 бош қўй-эчки, 491 бош от ва 674 бош эшак куйдирги касаллигига қарши профилактик эмланган.

27550 та итлар қутуриш касаллигига қарши, 80713 бош қорамол нодуляр дерматит касаллигига, 64040 бош қорамол, 4946 бош қўй-эчки оқсил касаллигига, 8756 бош қорамол қорасон касаллигига қарши, 82320 бош қўй-эчки Бруцеллёз касаллигига профилактик эмланган.