5 Сен 2024

Профессор ёш тадқиқотчиларга тўғри юналиш кўрсатиб, ўз билимини ўртоқлашмоқда

Профессор ёш тадқиқотчиларга тўғри юналиш кўрсатиб, ўз билимини ўртоқлашмоқда
Мамлакатимиз тараққиёти етук таълим-тарбия ва илмга эга бўлган ёшларнинг орзу мақсадлари ва ютуқлари билан чамбарчас боғлиқ. Шу боис бугунги кунда уларнинг сифатли ва замонавий таълим олишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса ёшларнинг  илм-фан билан шуғулланиши, янги тадқиқотлар устида иш олиб бориб, ижобий натижаларга эришиши учун зарур шароитлар яратиб берилмоқда. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида ҳам ёш олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга тўғри йўналиш кўрсатишга урғу бериб келинмоқда. Илмий тадқиқотчилар тажирибасини янада орртириш мақсадида жараёнга соҳанинг етук мутахассислари жалб қилинмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси филиалга яқиндан кўмак бериб келмоқда. 
Жумладан, қўмитанинг Фан ва таълим соҳасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, ветеринария фанлари доктори, профессор С.Мавлонов филиал талабаларига маъруза ўтиш билан чекланиб қолмасдан,  ёш тадқиқотчилар, магистр ва таянч доктарантларга илмий раҳбарлик қилиб,  улар билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бормоқда.
Профессор филиал тадқиқотчилари билан ўз билим ва амалий тажрибаларини ўртоқлашиб, уларга илм сирларини пухта ўргатиб келмоқда. Ҳар бир эзгу иш албатта ўзининг ижобий самарасини беради. Жумладан, С.Мавлонов илмий раҳбарлигида  жорий йилда “Ветеринария медицинаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги” кафедрасининг таянч докторанти А.Камалова “Зоология” ихтисослиги бўйича “Қорақалпоғистон шароитида қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг эктопаразитларини тарқалиши ва олдини олиш чоралари” мавзусидаги ветеринария фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилиб, (PhD) илмий даражасига эга бўлди. Яна бир таянч докторант Ш.Утегенова ҳам бугунги кунда профессор билан биргаликда филиал лабораториясида ҳамда фермер хўжаликларида ва аҳоли хонадонларида парвариш қилинаётган қорамоллар билан  тегишли илмий ишларни амалга оширмоқда. С.Мавлонов ўз шогирдаларига илм билан шуғулланиш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш олимлар олдига  жуда катта вазифаларни қўйиши ва улар зиммасидаги чуқур масъулият юкини теран ҳис қилишлари кераклиги ҳақида ўгитлар беради. Жонкуяр устоз сифатида ўз маслаҳатларини аямай, бор билимини шогирдлари билан бўлишади. 
– Ҳар бир давлатнинг ҳар томонлама равнақ топиши, катта ютуқларга эришиши ҳамда жадал ривожланиши, илгари одимлаб бориши замирида бугун  ёшларимизнинг олаётган билим ва кўникмалари ҳамда албатта илм-фан билан эркин шуғулланиши учун уларга яратиб берилаётган қулай шароитлар мужассам, – дейди профессор С.Мавлонов– мен филиалдаги ёш олимлар билан ишлаб ўзимни анча тетик ҳис қиламан, ўзимдаги билимларни уларга ўргатиш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш жараёни қизғин тарзда бўлиб ўтади. Филиалда илмий тадқиқотчилар учун зарур имкониятлар мавжуд.  Олий мақсадимиз мана шундай эзгу ишларга ўз ҳиссамизни қўшишдан иборат. Албатта, ўз ўрнида филиал раҳбарияти ажойиб ҳамкорлик ва кўмак учун профессорга ўз миннатдорчилигини билдириб қолади.