16 Июн 2024

Самарқандда балиқчилик мавзусида семинар тренинг ўтказилди

Самарқандда балиқчилик мавзусида семинар тренинг ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.08.2023-йилдаги ПҚ-285-сонли қарори ижроси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 30.01.2024-йилдаги 03/31-56-сонли топшириғига асосан ўқув-амалий семинар графиги тасдиқланган.

Ушбу графикка асосан,  Оқдарё туманидаги “Ғозихонов Дилмуродхон” балиқчилик фермер хўжалигида вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ва туман бўлими ходимлари ҳамда туман балиқчилик хўжаликлари раҳбарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Самарқанд вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари О. Бақоев сўзга чиқиб, бугунги кунда балиқчилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил тушунча берди.

Семинар сўнггида "Ғозихонов Дилмуродхон" фермер хўжалиги раиси А. Нарзуллаев соҳани ривожлантиришда меҳнатлари ва касбига бўлган фидойилиги учун Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси "фахрий ёрлиғи" билан тақдирланди.