24 Июл 2024
Паррандачилик — “етти хазина”нинг бири. Биргина Бухоро вилояти Шофиркон туманини олсак, кейинги йилларда “Шофиркон чиcкен”, “Фамилй Фоод Cлустер” каби масъулияти чекланган жамиятлари ёки паррандачиликка ихтисослаштирилган “Шамси Қамар Бахтиёр” каби фермер хўжаликларида янги лойиҳалар амалиётига киришилган бўлиб, ички имкониятлар кенгайтирмоқда.
Туманнинг “Саврак” МФЙда яна бир лойиҳа амалга оширилмоқда. Сўнгги уч йилда бу тармоқда муваффақиятли иш юритиб келаётган "Фамилй Фоод Cлустер" МЧЖ товуқхонасини кенгайтирмоқда. Мазкур лойиҳа натижасида маҳаллий иқтисодиётга улуш қўшилиб, янги иш ўринлари яратилади.
"Фамилй Фоод Cлустер" МЧЖ янги товуқхона қурилиши учун умумий қиймати 2 миллиард сўм, зотдор паррандани харид қилиш учун эса тадбиркор оилавий маблағи ҳисобидан яна 1 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланмоқда. Кенгайтирилаётган товуқхона 12 минг бош товуқ боқишга мўлжалланган бўлиб, бунда асосий йўналишда тухум етиштирилади. Муҳими, бу лойиҳа туфайли маҳаллада қўшимча 10 нафар ёшни иш билан таъминлаш имконияти бор.
Ҳудудда барқарор фаолият юритиб, аҳоли дастурхонини тухум ва парҳезбоп гўшт билан таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган мазкур корхона лойиҳаси туман мутасаддилари томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда. "Фамилй Фоод Cлустер" МЧЖнинг янги товуқхонаси туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолининг тухум маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда муҳим ўрин тутади.
Шофиркон: "Фамилй Фоод Cлустер" МЧЖ фаолиятини кенгайтирмоқда