13 Авг 2024

Соҳа фидоийлари муносиб тақдирланмоқда

Соҳа фидоийлари муносиб тақдирланмоқда
Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  "Ўзбекистон  Республикаси ветеринария  фидойиси"  ва "Ўзбекистон  Республикаси  чорвачилик фидокори"  кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомларни  тасдиқлаш  ҳақидаги қарорига мувофиқ, чорвачилик  соҳасини янада ривожлантиришда  ўзининг  муносиб ҳиссаларини қўшган,  бир неча йиллардан буён ветеринария соҳасида азм-у шижоат ила хизмат қилиб келаётган ходимлар муносиб тақдирланмоқда.

Мамалакатимизда  чорва  молларининг наслини яхшилаш  ҳамда  наслчилик-селекция ишларини юритишнинг  илмий асосланган  инновацион услубларини жорий этиш, чорвачилик соҳасига  оид илм-фан ютуқларини  амалиётга  жорий этишда  замонавий  технологиялардан самарали  фойдаланишда  ўзининг муносиб  ҳиссасини  қўшиб  келаётганлиги  учун Коррупцияга  қарши курашиш  бўлими бош мутахассиси  Камбаров  Азмиддин  Умарович ҳамда "Ўзнаслчилик"  корхонаси  директори  лавозимида  фаолият юритган Усужанов Сидиқжон  "Ўзбекистон  Республикаси  чорвачилик  фидокори" кўкрак нишони билан тақдирланди.