6 Июн 2024
Давлатимиз раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифи чоғида бўлиб ўтган йиғилишда маҳаллаларда сутни қабул қилиш пунктлари ташкил этиш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Хива туманининг Серчалли маҳалласида сутни қабул қилиш шахобчаси фаолияти йўлга қўйилди.
Хусусан, шахобча “Йўлдош Мажид” фермер хўжалиги қошидаги сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси томонидан барпо қилинган бўлиб, маҳалладаги 500 нафардан ортиқ хонадондаги чорвадан олинган сутларни бир ернинг ўзида жамлаш учун хизмат қилади. Аҳолидан олинаётган сутнинг ҳар бир литри учун бозор нарҳида 6000 сўмдан нақд пул берилади. Шахобчага мутахассис ходим бириктирилган бўлиб сутнинг ёғлилик даражаси, таркиби ҳамда сақлаш шароитларини назорат қилиш имконини беради.
Мазкур объектнинг очилиш тадбирида Республика ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг 1-ўринбосари Ш. Жабборов, туман ҳокими С. Палванов, тумандаги ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
СУТНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ШАХОБЧАСИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ