22 Май 2024

ТЎЛОВ ҚИЛМАГАН ХЎЖАЛИКЛАР РЎЙХАТИ ШАКЛЛАНТИРИЛГАН

ТЎЛОВ ҚИЛМАГАН ХЎЖАЛИКЛАР  РЎЙХАТИ ШАКЛЛАНТИРИЛГАН
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Cигирларни сунъий уруғлантириш учун ҳар йили пул тўлаймиз, аммо бундан наф йўқ” мазмунидаги материал Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари томонидан ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида мазкур хабар мутлақо асоссиз эканлиги маълум бўлди.

Яъни, ўтган 2023 йилда Сурхондарё вилоятидаги барча тоифа хўжаликлардаги жами 1,7 млн бош қорамолдан олинган наслли бузоқлар сони 2022 йилдагига нисбатан 14,2 % кўпайганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, мазкур материалдаги “Ҳар йили сунъий уруғ учун пул тўлаймиз, лекин шу вақтгача сигирларимиз сунъий уруғлантирилгани йўқ” деган жумла ҳам тасдиғини топмади.

Боиси, наслли буқаларнинг сунъий уруғи учун тўловни амалга оширган чорвачилик хўжаликларидаги сигир ва таналар ўз вақтида уруғлантирилган.

Қарз эвазига сунъий уруғ харид қилиб, тўловни амалга оширмаган хўжаликлар бўйича тўлов графиги шакллантирилган.