23 Май 2024

Талабалар Туркияда грант маблағлари асосида таҳсил олади ва амалиёти йўлга қўйилади

Талабалар Туркияда грант маблағлари асосида таҳсил олади ва амалиёти йўлга қўйилади
Университет ректори, профессор Худайназар Юнусов Туркиянинг “Каялар гроуп” компанияси кенгаши раҳбари Меҳмет Кая бошчилигидаги туркиялик ветеринария ва чорвачилик соҳаси мутахассисларидан иборат делегацияни қабул қилди. 

Университетда "Ўзбекистон ва Туркия республикалари ўртасида чорвачилик ва наслчиликни ривожлантириш, замонавий чорвачилик комплекслари қуриш ҳамда ресурстежамкор технологиялардан самарали фойдаланиш масалалари" мавзусида давра суҳбати бўлиб, унда чорвачилик соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш механизми муҳокама қилинди. 

Жумладан, туркиялик мутахассисларнинг гўшт ва сут йўналишидаги наслли молларни Ўзбекистонга экспорт қилишида ёрдамлашиш, ферма ва хонадонлардан сутни йиғиб олишда Туркия тажрибасини жорий этишга асосланган пилот лойиҳаларни ишга тушириш таклифи маъқулланди. 

Шунингдек, университет талабалари, тадқиқотчилари ва профессор-ўқитувчилари Туркиянинг БУРДУР МЕҲМЕТ АКИФ ЭРСОЙ УНИВЕРСИТЕТИ да компаниянинг грант маблағлари асосида ўқитиш ва компания тасурруфидаги корхоналарда талабалар амалиётини йўлга қўйишга келишилди. 

Мамлакатимизда наслчилик марказларини ташкил этишда ҳамкорлик қилиш, чегара ҳудудларида чорва моллари учун карантин ҳудудларини ташкил қилиш, сермаҳсул чорва озуқасини етиштириш учун зарур бўлган кимёвий препаратларни етказиб бериш масалалари ҳам муҳокама қилинди. 

Шунингдек “Каялар гроуп” компанияси кенгаши раҳбари Меҳмет Каяга Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг "Фахрий профессор" унвони берилди.