8 Май 2024
Азиз ватандошлар, муҳтарам фахрийлар!
Бугунги шонли байрам – 9-май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 79-йиллиги муносабати билан мўътабар фахрийларимизни, кўп миллатли бутун халқимизни самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман.
Ушбу қутлуғ кунда инсоният тарихидаги энг даҳшатли урушда жасорат кўрсатиб, башариятни фашизм балосидан сақлаб қолган қаҳрамон ота-боболаримиз ҳамда фронт ортида мардона меҳнат қилиб, ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшган мард ва олижаноб юртдошларимиз хотирасига юксак ҳурмат-эҳтиром бажо келтирамиз.
Ушбу сана муносабати билан барча юртдошларимизни, хусусан, мамлакатимиз ветеринария соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, бир-биридан илмли ва Ватан равнақи йўлига тинмай хизмат қилиб келаётган садоқатли шогирдлар етиштирган, айни пайтда нафақат фарзандларининг, балки юртдошларимизнинг эъзоз-у эътиборида бўлган фидойи фахрийларимизни ва соҳамизда фаолият юритаётган барча ходимларни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси самимий табриклайман!
Барчангизга тан сиҳатлик, узоқ умр, хонадонларингиздан бахт-омад, қут-барака аримаслигини тилайман. Доимо юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобиловнинг 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам табриги