27 Июн 2024

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобиловнинг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан байрам табриги

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобиловнинг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан байрам табриги
Ҳурматли журналистлар, матбуот ходимлари ва ОАВ вакиллари!

Барчангизни 27-июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан самимий табриклайман!

Халқимизга ахборот етказишдаги тезкорлик, журналистик суриштирувлардаги холислик, таҳлиллардаги чуқур мушоҳада, буларнинг барчасида сўз юки, сўз масъулияти мужассам.

Зеро, юртимизда рўй бераётган ҳар бир ислоҳот ва ўзгаришларнинг бўй-басти ОАВ вакиллари ва журналистларнинг зийрак нигоҳи, ўткир қалами билан юксалмоқда. Бу эса, мамлакатимизда сўнгги йилларда сўз эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилган давомли ишларнинг натижасидир.

Мухтасар айтганда, куюнчак ва олижаноб журналистларимиз, фаол блогерларимиз ўзларининг қатъий позицияси, ҳаққоний сўзи билан ҳаётимиздаги ўткир муаммоларни ҳал этиш, ислоҳотларимизнинг самарасини ошириш, юртдошларимизнинг фикрини, дунёқарашини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Ҳеч шубҳасиз, буларнинг барчаси миллий медиа воситаларимиз “тўртинчи ҳокимият” даражасига яқинлашиб бораётганидан далолат беради. Шу билан бирга, бундай юксак маррага етиш осон эмаслиги, бу йўлда тўсиқ ва қийинчиликлар бўлиши табиийдир.

Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Сизларни қутлуғ ва шарафли касб байрамингиз билан яна бир бор табриклайман. Барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик, иш фаолиятингизда эса ижодий баркамоллик тилайман.

Доим ҳар бир сўзингиз кескир, қаламингиз ўткир бўлсин!