1 Июл 2024
Қадрли навқирон дўстларим!
Сиз, азизларни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ айём – Ёшлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Мамлакатимизда 30-июн – “Ёшлар куни” муносабати билан июн ойи анъанавий тарзда “Ёшлар ойлиги” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Шу кунларда мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган Бутунжаҳон ёшлар фестивали ҳам Ўзбекистонга бўлган юксак эътибор намунаси, десак, тўғри бўлади. Ушбу анжуманда 92 та мамлакатдан 700 нафардан зиёд чет эллик ёшлар, 20 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг вазирлик ва идораларидан раҳбар ва масъул ходимлар иштирок этмоқда. Энг муҳими, юртимиз ёшларининг бутун дунёда дўстлари, ҳамкорлари кўпаймоқда, билим ва касб ўрганиш, глобал мулоқот ва алмашувларда иштирок этиш имкониятлари кенгаймоқда.
Мен бугун ветеринария ва чорвачилик соҳасида фаолият юритаётган ёш мутахассисларимизни, қўмита тасарруфидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни 30-июн – “Ёшлар куни” билан самимий муборакбод этаман.
Соҳа равнақи учун чин юракдан, астойдил вазифаларини адо этаётган ёш мутахассисларимизга улкан шижоат тилайман!
Барчангизга байрам муборак бўлсин, азиз ёшлар!
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобиловнинг "30-июн – Ёшлар куни" муносабати билан байрам табриги