20 Май 2024
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов Туркиянинг “Kayalar group” компанияси кенгаши раҳбари Меҳмет Кая бошчилигидаги туркиялик ветеринария ва чорвачилик соҳаси мутахассисларидан иборат делегацияни қабул қилди.
Учрашувда чорвачилик соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш механизими муҳокама қилинди.
Жумладан, туркиялик мутахассисларнинг гўшт ва сут йўналишидаги наслли молларни Ўзбекистонга экспорт қилишда ёрдамлашиш, ферма ва хонадонлардан сутни йиғиб олишда Туркия тажрибасини жорий этишга асосланган пилот лойиҳаларни ишга тушириш таклифи маъқулланди.
Шунингдек, ўзбекистонлик талабалар ва мутахассисларни Туркиянинг Бурдур университетида компаниянинг грант маблағлари асосида ўқитиш ва компания тасурруфидаги корхоналарда талабалар амалиётини йўлга қўйишга келишилди.
Мамлакатимизда наслчилик марказларини ташкил этишда ҳамкорлик қилиш, чегара ҳудудларида чорва моллари учун карантин ҳудудларини ташкил қилиш, сермаҳсул чорва озуқасини етиштириш учун зарур бўлган кимёвий перепаратларни етказиб бериш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
ВЕТЕРИНАРИЯ ТАЛАБАЛАРИ ТУРКИЯ ГРАНТИ АСОСИДА ТАҲСИЛ ОЛАДИ